Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, “Universal Horses Stable” от спорти клуби мезбонлик қилган мусобақа 2 кун давом этди. Дастлабки босқичи 19 октябрда старт олган мусобақада чавандозлар 3 йўналишда ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Учинчи босқич якунлари, умумий ҳисобдаги ғолиб ва совриндорлар билан қуйида танишишингиз мумкин:

“С” тоифаси, 100-110 см (тўсиқ баландлиги):

1. Мирзоҳид Мусаев (“Ганс”, от лақаби)
2. Бобуржон Валижонов (“Алонсо 43”)
3. Алишер Эркинов (“Барбелла”)

“В” тоифаси, 110-120 см:
1. Бекзод Рўзимуҳаммедов (“Орнелла”)
2. Мария Душенко (“Кечмекер”)
3. Ёрмуҳаммад Фохилжонов (“Артист”)

“А” тоифаси, 120-130 см:
1. Ғайрат Назаров (“Лосинос Бой”)
2. Мирзоҳид Мусаев (“Касиус Клей”)
3. Жасурбек Хотамбеков (“Лаки Стар”)

Ҳар бир йўналишнинг мутлақ ғолиблари:

“С” тоифаси: Мирзоҳид Мусаев (“Ганс”)
“В” тоифаси: Бекзод Рўзимуҳаммедов (“Орнелла”)
“А” тоифаси: Ғайрат Назаров (“Лосинос Бой”)