ФВВ бундай об-ҳаво шароитида талаб этиладиган эҳтиёт чоралари ҳақида эслатиб ўтди:
➖ эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
➖ электр ва газ воситаларини ўчириш;
➖ кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
➖ кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
➖ шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
➖ бузилган биноларга кирмаслик, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яширинмаслик;
➖ кучли шамолдан сўнг электр ва газ жиҳозларидан улар текширилгандан кейин фойдаланиш.