Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ИИБ ходимлар билан ҳамкорликда “CH.M.” МЧЖга қарашли дорихонада ўтказилган тадбирда, дорихона сотувчиси Ҳ.Ў. фуқаро А.га 3 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 90 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 83 дона “Зардекс” ва 890 дона “Карбамазепин” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.