Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ҳамкорлигида Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Олдиндан кузатувга олинган шахслар — Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги йўл четида тўхтаб турган фуқаро Б. ва унинг ҳамроҳи Р.га тегишли қўл юки холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати кафолатланмаган тахминий қиймати 422 миллион сўмлик жами 4402 дона “Regapen 300 mg” ва “Тропикамид 10 мл” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабарида.