Термиз тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ҳамда катталар ўртасида мамлакат кубоги мусобақаси ўтказилди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвимидан ўрин олган мазкур беллашувларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 500 нафардан ортиқ полвон ғолиблик учун кураш гиламига тушишди.
Мусобақада спортчилар ўз вазн тоифаларига кўра бел олиш ва уч курашнинг йўналишлари бўйича муросасиз баҳс олиб боришди. Якуний натижаларга кўра, ўсмирлар ўртасида Абдуҳаким Мўйдинов, Маъруфжон Болтабоев, Илёсбек Аҳмаджонов, Абдуҳаким Маҳмудов, катталар ўртасида Сарвар Мирзаев, Дилмурод Жўраев, Сайфиддин Яхшибоев сингари полвонлар барча рақибларини енгиб, олтин медалларга эга бўлишди.
Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.
Кучлилар Термизда аниқланди
Термиз туманида мамлакат кубоги мусобақаси ўтказилди.
ЎзЖОКУда давлат тили ва ОАВ масъулиятига бағишланган PhD диссертацияси ҳимоя қилинди
- Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар
- Тошкентда қизамиқ билан касалланиш кўрсаткичи 40 фоизга камайган
- Мамлакатимиз етакчиси “Traxys” компанияси раҳбариятини қабул қилди
- “Wabtec” компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
- Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котибининг рафиқаси Жанетт Рубио билан биргаликда Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
- Давлатимиз раҳбари таълимдаги ислоҳотлар натижалари ва замонавий илмий инфратузилма билан танишди
- Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди
- Президентимиз устоз ва мураббийлар билан учрашиб, таълим соҳасидаги янги ташаббусларни белгилаб берди