Мусобақа аввалида Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Ш.Иргашев, Тошкент шаҳар прокурори Б.Валиев, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари К.Юсупов сўзга чиқиб, Президентимизнинг жорий йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан миллий спортимиз – кураш тарихида янги давр бошланганини, алоҳида таъкидлади.

Фахрий меҳмон сифатида Эркин кураш бўйича Осиё ўйинлари совриндори Ихтиёр Наврўзов иштирок этди.

2005-2007 йилларда туғилган йигит-қизлар ўртасида ўтказилган баҳсларда ўсмирлар 46, 50, 55, 65, 71, 77, +77 вазн тоифасида, қизлар эса 52 вазн тоифасида гиламга чиқди.

100 дан ортиқ полвонлар иштирок этган мусобақада Хушнуд Бобоқулов (46 кг. Олмазор тумани), Дониёр Аҳмедов (50 кг. Мирзо Улуғбек тумани), Самариддин Қўчқоров (55 кг. Юнусобод тумани), Бобур Аловиддинов (65 кг. Юнусобод тумани), Самандар Баҳрамов (71 кг. Мирзо Улуғбек тумани), Аҳрор Зиёдуллаев (77 кг. Сергели тумани), Маҳмуд Мақсудов (+77 кг. Чилонзор тумани) ғолиб бўлди. Қизлар ўртасида эса бектемирлик Муниса Алихонова биринчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.