Қайд этилишича, ушбу мусобақада ҳамюртларимиздан 18 ёшли Шаҳзода Алланиязова (-65 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Бугун эркин кураш баҳсларига навбат берилди. Унда гиламга чиқадиган 5 нафар ҳамюртимиз ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг.

  • -57 кг: Ғуломжон Абдуллаев — Жаёнг Ан (Корея Республикаси) / Раҳат Калжан (Қозоғистон)
  • -65 кг: Умиджон Жалолов — Каисиэ Танабе (Япония)
  • -70 кг: Бегижон Қўлдошев — Ширмуҳаммет Бекиев (Туркманистон)
  • -79 кг: Асадбек Каримов — Чандермоҳан (Ҳиндистон)
  • -97 кг: Махсут Вейсалов — Ганхуяг Ганбатар (Мўғулистон)