Бугун, мусобақанинг иккинчи куни юнон-рум кураши бўйича қолган бешта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Кечаги беллашувларда Жалгасбай Бердимуратов кумуш, Жасурбек Ортиқбоев ва Мўминжон Абдуллаев бронза медалини қўлга киритган эди.
Бироз аввал тажрибали курашчимиз Рустам Ассакалов финал йўлланмасини қўлга киритди. -97 кг вазн тоифасидаги курашчимиз чорак финалда япониялик Такахиро Цурудани 10-0, ярим финалда эса қозоғистонлик Санжар Серикканни 8-0 ҳисобида доғда қолдирди. Энди у кечки дастурда эронлик Меҳди Балиҳамзедеҳга қарши Осиё чемпионлиги учун гиламга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, бугун шунингдек, яна қуйидаги спортчиларимиз ғолиблик учун гиламга чиқади:
-60 кг: Феруз Тўхтаев – Аята Сузуки (Япония)
-67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев – Нямдорж Баттулга (Мўғулистон)
-72 кг: Мирзобек Раҳматов – Викас Викас (Ҳиндистон)
-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов – Батзул Дамжин (Мўғулистон)