20 ноябрь куни Қатарда бошланадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига борадиган барча жамоалар таркиби маълум.

Австралия миллий жамоаси таркиби эълон қилинганда, айрим футбол мутахассислари бош чайқаб, кулиб қўйишди. Гап шундаки, терма жамоа бош мураббийи Грэм Арнолд куёви, ҳимоячи Трент Сэйнсберини қайдномага киритмади.

“Бу қарор мен учун анча оғир бўлди. Куёвим билан гаплашдим. У анчадан бери ўйнамади, шунинг учун яхши формада эмас. Қароримдан Трентнинг жаҳли чиқдими, йўқми билмайман. Лекин мен тўғри қарор қабул қилдим деб ўйлайман”, деди мураббий. 

Сэйнсбери миллий жамоага илк бор 2014 йилда чақирилган ва ўтган даврда 54та ўйинда майдонга тушган. Жорий мавсумда эса 30 ёшли ҳимоячи Қатар чемпионатида бор-йўғи 6та ўйинда иштирок этди.