Йиғилишда дастлаб иситиш мавсумига кўрилган тайёргарлик, бу тизимдаги долзарб вазифалар кўриб чиқилди. Таъкидланишича, куз-қиш мавсумида аҳолини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш йўналишида зарур тадбирлар кўриляпти, қозонхоналар, магистраль қувурлар таъмирланяпти. Аммо кўрсатилган хизматлар учун қарздорликни қоплаш масаласи суст кечяпти. Бу эса белгиланган вазифаларни ўз муддатида талаб даражасида бажаришга сезиларли таъсир кўрсатмай қўймайди.
Йиғилишда, шунингдек, хазонларни тозалаш ва ҳудудлардан олиб чиқиб кетиш бўйича қилинаётган ишлар ҳам таҳлил этилди.
Қайд этилишича, ҳозирда шаҳарнинг 7 та туманида бунинг учун махсус компост ўралари тайёрланган ва барча ҳудудлардан йиғилган хазонларни шу ўраларга жамлаб, ўғит тайёрлаш жараёни бошланган.
Ўзаро мулоқот давомида коммунал соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар, таклиф ва тавсиялар ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.