25 ёшдан 35 ёшгача бўлган тингловчилар 1 862 нафар номзод орасидан сараланган.
Дастур ёш кадрлар компетенциясини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, тингловчилар 2 ой давомида лидерлик, жамоани шакллантириш, тайм-менежмент, лойиҳа бошқаруви, стратегик таҳлил, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш каби соҳаларда сабоқ олишади. Вазирлик, идоралар раҳбарларига дублёр бўлиб, хорижий стажировкаларга юборилади.
Бугун давлат хизматига тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф эта олиш, стратегик фикрлаш, имкониятларни таҳлил қила олиш салоҳиятига эга кадрлар жуда муҳим.
Назария ва амалиётни умумлаштирган Дастур сўнггида тингловчиларнинг натижаларига қараб, лавозимда ўсиш модели қўлланилади, деб хабар беряпти Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати.