ФИФА “Лидс” клуби зиммасига собиқ футболчиси, айни пайтда “Базел” таркибида тўп сураётган Жан-Кевин Огюстенга 24,5 миллион фунт стерлинг (28 миллион евро) компенсация тўлаш мажбуриятини юклади.
Гап шундаки, 2020 йили Огюстен “Лейпциг”дан “Лидс”га ижарага берилади. Шартномада агар “Лидс” АПЛга чиқса, клуб футболчини сотиб олиши керак эди. Пандемия туфайли Англияда футбол мавсуми 17 июнда тугайди. Огюстеннинг ижара муддати 30 июнгача эди. Шу боис клуб футболчини сотиб олмайди.
“Лейпциг” ФИФАга мурожаат қилади ва 15,5 миллион фунт (17,6 миллион евро) товон пули ундиради. “Лидс” футболчи билан ҳисоб-китоб қилиш кераклигини унутади. Шунинг учун у ҳам ФИФАга мурожаат қилди ва каттагина компенсация оладиган бўлди.