Нашр маълумотларига кўра, ҳозирда 15 киши ҳалок бўлган ва 18 киши жароҳат олган. Улардан беш нафарининг аҳволи оғир. Аввалроқ маҳаллий ОАВ Лиссабондаги “Глория” фуникулери рельсдан чиқиб, бинога бориб урилгани ҳақида хабар берган эди. Ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
Полиция маълумотларига кўра, одамлар турли даражадаги тан жароҳати олишган, жумладан, жабрланганлар орасида бир нафар бола ҳам бор. Тахминларга кўра, воқеа кабелнинг узилиши оқибатида содир бўлган, шундан сўнг вагон рельсдан чиқиб, бинога урилган.
Лиссабондаги “Глория” фуникулери сайёҳлар орасида жуда машҳур. У XIX асрда қурилган ва Байшанинг марказий туманларидан бирини тепаликда жойлашган Байрру-Алту тумани билан боғлайди, деб хабар берди 24.kg.
Лиссабон шаҳар кенгаши ҳалаокат туфайли уч кунлик мотам эълон қилди, шаҳар мери Карлуш Муэдаш эса бу кунни “фожиали” кун деб атади.