Лицензияси бекор қилинган иккита нодавлат университет талабалари ўқиши кўчирилди, дея хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати. 

Таъкидланишича, Наманган халқаро университетининг 6041 нафар ва Урганч шаҳридаги Бинари университетининг 173 нафар талабаси рўйхати вазирлик томонидан тегишли нодавлат олий таълим ташкилотларига йўлланди.

Талабалар ўз танловларига кўра, ариза топширган нодавлат олий ўқув юртида 11 мартдан ўқишларини расман бошлашлари мумкин. Тегишли олий таълим ташкилотларига талабаларнинг ўқишини белгиланган тартибда бошлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, аввалроқ «Valley innovative university»нинг талабалари ҳам тегишли олий таълим ташкилотларига ўтказилган эди.