Фуқаронинг маълум қилишича, у шу йилнинг сентябрида Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги “РЕАЛМОТО” МЧЖдан 25 600 000 сўмга “Лочин” русумли мотоциклни 1000 км ҳаракатланиш кафолати билан сотиб олган, аммо мотоцикль 449 км ҳаракатлангандан сўнг бузилган. Истеъмолчининг мотоциклни алмаштириб бериш ҳақида тадбиркорга қилган мурожаати эътиборсиз қолдирилган.
Мурожаат Қоровулбозор тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганилиб, “РЕАЛМОТО” МЧЖ раҳбари ва ишчи-ходимларига амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилган. Шундан сўнг тадбиркор томонидан носоз мотоцикль тўлиқ таъмирлаб берилди.
Р.ШОБОЕВ,
Қоровулбозор тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамияти раиси