Форум доирасида таълим соҳасидаги нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларнинг тақдимотлари бўлиб ўтади.
Агентлик ахборотга кўра, форувмда таълим соҳасида пандемиядан кейинги чора-тадбирлар, карантин шароитининг ўқитиш тизимига таъсири ҳамда таълимни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик каби масалалар муҳокама қилинади.
Маълумот ўрнида: Бутунжаҳон таълим форуми анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилади ҳамда таълим соҳасидаги дунёнинг энг нуфузли тадбирларидан бири ҳисобланади. Бу йил форумда 1000 нафарга яқин мутахассис иштирок этмоқда.