Давлат статистика қўмитасининг истеъмол нархлари кузатуви маълумотларига кўра, сентябрь ойида ловиянинг нархлари август ойига нисбатан ўртача 1,6 фоизга арзонлашган.

Йил бошидан буён ловия нархлари ўртача 4,5 фоизга ошган.

Сентябрь ойида сабзавотлар орасида энг юқори ўсиш карамда кузатилган. Карам нархлари август ойига нисбатан ўртача 28,8 фоизга ошган.