"Жирға тинчлик музокаралари бошланиши йўлидаги тўсиқликларни бартараф этиш, қон тўкилишини тўхтатиш ва мақсадга мувофиқликни таъминлаш учун Толибоннинг 400 нафар маҳбус аъзосининг озод қилинишини маъқуллайди", дея қарор матнидан иқтибос келтирган “Tolo News” телеканали.

“Tolo News” манбаларининг таъкидлашича, ҳужжатнинг якуний матни бироз тузатишлар билан яқин орада эълон қилинади.

Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги хабар беришича, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани Лойи Жирға қатнашчиларига якшанба куни якунига қадар қамоқда сақланаётган 400 нафар маҳбусни озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзолашини айтди,  деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.