"Ал Ҳилол" бельгияликка 50 миллион евро миқдорида маош таклиф қилишга тайёр. Форвард Саудия клубига йўл олишга жиддий киришган, аммо кўпроқ маош олишни истайди.

Лукакуни қўлга киритиш учун "Ал Ҳилол" "Челси" билан келишиши зарур. "Кўклар" ҳужумчи трансфери учун 50 миллион евродан кўпроқ маблағ сўраши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финали иштирокчиси, Бельгия термаси ва Италиянинг "Интер" клуби ҳужумчиси Лукакудан олдин Саудия Арабистони клубларига бир қатор энг номдор футболчилар, шу жумладан, Карим Бензема Саудиянинг "Ал Иттиҳод" клубига ўтганди.

Шунингдек, аввалроқ ярим ҳимоячи Нголо Кантенинг "Ал Иттиҳод", Алексис Санчеснинг эса "Ал-Фaтx" клубига ўтишига яқин тургани ҳақида хабар берган эдик.