“Россия Фанлар академиясининг Коинот тадқиқотлари институти 2023 йил 13 августда Луна-25 автоматик станциясидаги илмий асбоблардан олинган телеметрия ва ўлчов маълумотларини экспресс таҳлилини якунлади. СТС-Л борт телекамералари орқали коинотдан илк суратлар юборилди.
Иккита кадрда Ер ва Ой фонида Луна-25 конструктив элементлар, учинчисида эса миссия эмблемаси ва бортдаги манипулятор идиши акс этган.
11 август куни Москва вақти билан соат 2:11 да Восточний космодромидан Союз 2.1б ракетаси деярли 50 йил ичида биринчи марта маҳаллий Ой станцияси Луна-25 билан бирга коинотга учирилди.
Қурилма Ойнинг жанубий қутбидаги қийин рельефли минтақага юмшоқ қўнишни амалга оширадиган биринчи станцияга айланиши мумкин. Аввалги станциялар экваториал зонага қўнган. Станциянинг асосий мақсади музнинг мавжудлигини аниқлаш учун Ой тупроғида тадқиқотлар ўтказишдан иборат.
Луна-25 замонавий Россия тарихидаги биринчи ой станциясига айланади. Ер табиий йўлдошига юборилган сўнгги совет космик кемаси 1976 йилда учирилган ва “Луна-24” деб номланган, деб хабар беради ria.ru.