Дунёдаги энг кўп ташриф буюриладиган музей кенг миқёсли янгиланиш доирасида collections.louvre.fr веб-сайтида 480 минг донадан иборат янги маълумотлар базасини яратди. Виртуал экспонатларнинг тўртдан уч қисми аллақачон тушунтириш маълумотлари билан таъминланган.

Веб-сайтда музейнинг саккизта бўлими коллекцияси, Уйғониш даври ҳайкалларидан тортиб, қадимий Миср буюмлари, санъат асарларигача мавжуд. Шунингдек, сайт фойдаланувчиларга одатда томоша қилиш мумкин бўлмаган, сақланаётган санъат асарларини ўрганишга имконият яратилган. Маълумотлар француз, инглиз, испан ва хитой тилларида берилган.

 — Истаган одам биринчи маротаба бутун бадиий асарлар тўпламини компьютер ёки смартфон орқали бепул олиши мумкин. Луврнинг ажойиб маданий мероси бир неча қадам масофада жойлашган. Ушбу ҳаракат бир неча йил давомида тадқиқотчилар билан бир қаторда кенг жамоатчиликка хизмат қилиш мақсадида тайёрланиб келинмоқда, — деди музей директори Жан-Люк Мартинес.   

Пандемия пайтида раҳбарият бу қарорни  louvre.fr   асосий сайтига трафик кескин кўпайиши фонида қабул қилди. Коронавирус пандемияси ва режалаштирилган таъмирлаш ишлари туфайли музейнинг ўзи томошабинлар учун ёпиқ.