Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги таклифи билан вилоятимизга ташриф буюрган театр жамоаси 4 апрелдан 15 апрелга қадар Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарларида ҳамда Риштон ва Сўх туманларида бўлиб, Ҳотам Салимовнинг “Шўх малика” (“Озорная принцесса”) спектаклини намойиш қилишади. Спектакль рус ва тожик тилларида саҳнага қўйилади.

1985 йилда ташкил топган “Лухтак” Тожикистон давлат қўғирчоқ театри ўтган давр мобайнида 50 дан ортиқ спектаклларни саҳналаштирган, хорижда ўтказилган қатор халқаро кўрик-танлов ва фестивалларда юқори ўринларни эгаллаган.

Жорий йил 11-20 март кунлари Фарғона вилоят қўғирчоқ театри “Мусиқали чойхона” спектакли билан Тожикистонда гастролда бўлиб қайтганди.