Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида политравма маркази очилиши режалаштирилмоқда. Политравма — кўпжароҳатлилик бўлиб, янги муассаса қўшма жароҳатланиш ва ўткир қон-томир маркази бўлади.

Ушбу марказ тумандан ўтувчи М-37 халқаро йўли бўйида жойлашган Соматик касалликлар шифохонаси негизида барпо этилиши режалаштирилган.

Политравма маркази 50 ўринли бўлиши режалаштирилган. Унда 40 га яқин энг зарурий йирик тиббий асбоб-ускуналар ва анжомлар жамланади. Марказ жорий йилнинг 4-чорагида иш бошлаши кутилмоқда.