Бугун Маданият вазирлигида Театрлар ва цирк санъатини ривожлантириш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон фармонида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш театр ва цирк санъати соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусан, 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар юзасидан театр жамоалари фаоллари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида республика театрлари раҳбарлари, бош режиссёрлар тажрибали актёрлар ва соҳа мутахассислари иштирок этди. Мазкур давра суҳбатида республика миқёсида ўтказилаётган фестиваллар савиясини янада кўтариш, халқаро ёшлар фестивали форумини ташкил этиш ва ўтказишда ташкилий масалалар юзасидан фикр мулоҳазалар, 2022 йилда ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро театр фестивали юзасидан таклифлар, театрларда инновацион технологиялардан фойдаланиш усуллари ҳамда кадрлар масалалари мавзулари иштирокчилар билан кўриб чиқилди.