Осойишта муҳит, жонли шаҳарлар ва ривожланган туризм инфратузилмаси мамлакатни янада жозибали манзилга айлантирмоқда.

Икки қитъани боғлаб турувчи Истанбул, сеҳрли Каппадокия ва қуёшли Анталия каби машҳур масканларда туризм фаолияти одатдаги суръатда давом этмоқда. Туркия йирик халқаро тадбирлар маркази сифатида ҳам алоҳида ўрин тутади.

Истанбул — Туркиядаги йирик тадбирлар маркази

Туркияда йирик тадбирлар ҳақида сўз борганда, албатта биринчи бўлиб Истанбул ёдга тушади. Бу ранг-баранг мегаполис маданият, санъат, спорт ва йирик халқаро тадбирлар учун ҳақиқий марказга айланган. Бу йил ҳам шаҳар турли тадбирлар билан гавжум бўлиб, унинг жўшқин руҳи ҳар бир сайёҳни ўзига ром этади.

Апрел ойидан йил охиригача Истанбул Фильм фестивали, Cонтемпорарй Истанбул, Акбанк Жазз фестивали, Истанбул Театр фестивали, Истанбул Мусиқа фестивали ва Истанбул Жазз фестивали каби нуфузли тадбирлар янги мавсуми билан санъат ихлосмандларини хушнуд этади.

Жонли мусиқа эса Истанбул ҳаётининг ажралмас қисмидир. 2026 йил давомида шаҳарнинг турли саҳналарида дунёнинг машҳур санъаткорлари чиқиш қилади. Май ойида Андреа Боcелли ва Кане Wест (Е), июнда Сcорпионс ҳамда Пет Шоп Бойс, июльда Гориллаз, сентябрда эса Тҳе Блаcк Кейс каби юлдузлар мухлислар билан учрашади.

Спорт ишқибозлари учун ҳам Истанбулда томоша қилишга арзигулик тадбирлар бисёр. Май ойидаги УEФА Европа Лигаси финали, августда машҳур Бўғоз сузиш мусобақаси, август–сентябрь ойларида бўлиб ўтадиган Аёллар Европа волейбол чемпионати, сентябрда Тоур де Франcе Истанбул босқичи ва L’Étape Türkiye, шунингдек октабр–ноябрь ойларидаги Президентлик халқаро яхта пойгаси шаҳарга янада жўшқин руҳ бағишлайди.

Фестиваллар ва спорт шукуҳи: Туркуаз соҳилларда байрамона мавсум

Каппадокиядан Анталиягача чўзилган масканлар турли хил маданий тадбирлар ва фестивалларга бойлиги билан ажралиб туради. Хусусан, Европа Фестиваллар Ассоциацияси (ЭФА) аъзоси бўлган Маданият йўли фестиваллари бу йил олтинчи бор ўтказилиб, саккиз ой давомида санъат ва маданиятни бутун мамлакат бўйлаб ёяди. Фестивал апрелда Шанлиурфада бошланиб, ноябрда Аданада якунланади ва жами 26 шаҳарни қамраб олади.

Йил бўйи илиқ иқлими, қадимий ёдгорликлари ва бой гастрономияси билан машҳур Анталия бу мавсумда ҳам эътибор марказида. Бу ерда дунёга машҳур Аспендос Опера ва Балет фестивали ўтказилади. Шунингдек, шаҳар ноябрь ойида БМТ Иқлим ўзгариши конференцияси (COP31) ҳамда 77-Халқаро Астронавтика Конгресси (IAC) каби йирик халқаро анжуманларга мезбонлик қилади.

Спорт мухлислари учун ҳам Анталия ҳақиқий байрам масканидир. Анталия велосипед тури, Рунталя марафони ва Туркиш Аирлинес Опен гольф турнири каби нуфузли мусобақалар шаҳарга алоҳида файз бағишлайди.

Муғла — Эгей ва Ўрта ер денгизи чорраҳасидаги дурдона

Муғла ҳам ранг-баранг тадбирлар билан сайёҳларни ўзига чорлайди. Ҳашамат ва дам олиш тимсолига айланган Бодрум июн ойидаги Халқаро Бодрум Жазз фестивали билан ёз оқшомларига ўзгача кайфият бахш этади. Мармарис ва Фетҳие эса апрель ойидаги Ультра Траил мусобақалари орқали спорт ихлосмандларини мовий денгиздан яшил тоғларгача чўзилган саргузаштга чорлайди.

Измир ҳам бу йил маданий ва санъат тадбирлари билан янада жонланади. Июн ойидаги Чрис Исаак концерти каби саҳна чиқишлари билан бир қаторда, ҳар баҳор Чешме яриморолида ўтказиладиган машҳур Алачати Ўсимликлар фестивали минтақанинг ёввойи ўсимликлари ва маҳаллий ошхона анъаналарини тараннум этади.

Каппадокиянинг сеҳрли пери бажалари манзарасини ҳис қилишнинг энг гўзал йўлларидан бири — июль ойида ўтказиладиган Иссиқ ҳаво шарлар фестивалида қатнашишдир. Бу ерда октябрь ойида 13 бор ўтказиладиган Саломон Каппадокия Ультра траил мусобақаси дунёнинг турли бурчакларидан келган югурувчилар ва саргузашт ихлосмандларини бир жойга жамлайди.

Апрел ойида Аданада ўтказиладиган Апельсин гули карнавали эса ранг-баранг парадлар, мусиқа ва маҳаллий таомлар билан минтақанинг баҳорий шодиёнасини намоён этади. Йил якунида эса Коня шаҳри Мавлоно Румийга бағишланган Сема фестивали (Шаб-и Арус)га мезбонлик қилиб, меҳмонларга чуқур маънавий ва маданий тажриба улашади.