Президентимизнинг ушбу мамлакатга расмий ташрифи кўп қиррали ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб бериши билан муҳим аҳамиятга эгадир.
Ташриф доирасида Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Миср Aраб Республикаси маданият вазири Невин Юсуф Муҳаммад Aл-Киланий билан учрашиб, ўзаро алоқаларнинг келгусидаги ривожланиш босқичлари хусусида мулоқот қилди.
Шунингдек, соҳага янги ғоя ва инновациялар олиб кириш, халқаро миқёсдаги фестивал ва анжуманларда ўзаро иштирокни таъминлаш масалалари юзасидан фикр-мулоҳаза алмашилиб, таклифлар билдирилди.
Мулоқот чоғида миллий мақом санъатини ривожлантириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзолашга келишиб олинди.
Озодбек Назарбеков Невин Юсуф МуҳаммадAл-Киланийни жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган Халқаро мақом санъати анжуманига таклиф қилди.