Икки кундан буён давом этаётган мазкур форум кўплаб ёрқин тадбирларга бой бўлмоқда. Форумнинг учинчи кунида ҳукумат аъзолари билан ёшларнинг учрашуви ташкил қилиниб, ўзаро очиқ мулоқотга киришдилар.
«Тошкент ёшлар форуми – 2021» доирасида “Tashkent City Congress Hall”нинг "Шош" залида маданият вазири Озодбек Назарбеков билан «Учинчи ренессанс: ёшлар ва маданият» мавзусида ёшлар билан навбатдаги самимий ва очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Бу галги мулоқот аввалгиларидан фарқли ўлароқ қизғин савол-жавоблар билан муҳим аҳамият касб этди. Ташаббускор ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Таклиф-истаклари ҳамда муаммолари бўлган ёшлар мулоқотнинг ўзида масъулларга йўналтирилди.