Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилиб, унда Ўзбекистон давлат филармонияси бош директорининг биринчи ўринбосари ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директорининг ижодий масалар бўйича ўринбосари тайинланди.

Шу кунга қадар “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Алишер Қиличев Ўзбекистон давлат филармонияси бош директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Маданият вазирлиги ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Фаррух Юнусов “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.