Россия Федерациясининг қуйидаги 4 та йирик шаҳарларида, жумладан:
- 26 октябрь - 1 ноябрь кунлари Самара шаҳри;
- 23-24 ноябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳри;
- 1-2 декабрь кунлари Қозон шаҳри;
- 15-16 декабрь кунлари Москва шаҳрида
«Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар халқаро кўргазмалар ўтказилади.
Ушбу кўргазмаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари яъни, мева-сабзавот, қандолатчилик ва қайта ишланган озиқ-овқат саноати экспонатлари алоҳида миллий стендларда намойиш этилиши кўзда тутилган, деб хабар беради Қишлоқ жўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Шунингдек, ушбу хабарда кўргазмаларда иштирок этмоқчи бўлган тадбиркор ва экспортёрлар 30 сентябргача Вазирликнинг Ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш ва таҳлил бошқармасига +(998) 90 961-09-04 телефони орқали мурожаат қилиши мумкинлиги маълум қилинган.