Тадбир доирасида ватандошларимиз Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, жумладан, мамлакатимиз тараққиёти учун устувор аҳамиятга эга бўлган умумдавлат дастурлари ва уларнинг ҳаётга тадбиқ этилишига доир муҳим маълумотлар билан таништирилди. Хусусан, диний соҳадаги эркинликлар ва шаффофлик, бағрикенглик тамойилларига асосланган давлатимиз сиёсатига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу ўринда мамлакатимизда ташкил этилаётган диний таълим муассасаларида келгусида ўз мутахассисликлари бўйича фаолият юритишлари учун қулай имкониятлар мавжуд эканлиги қайд этилди.

Учрашувда Бош консулхона томонидан талабаларга кўрсатилаётган консуллик-ҳуқуқий ишлар, Саудия Арабистони ҳукумати томонидан Подшоҳликда яшаш тартибиотлари бўйича қабул қилинган ўзгаришлар билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат якунида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга  жавоб олишди.