Академия магистранти Жасурбек Абдуқодиров муаллифлигидаги мазкур китоб “Исломда зиёрат тушунчаси ва унинг одоблари” ва “Зиёратгоҳларнинг инсон шахсий қадриятларидаги ўрни” каби бобларга бўлинган.
Тақдимотда “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси мудири, ёш тадқиқотчининг илмий раҳбари Миродил Ҳайдаров, кафедра профессор-ўқитувчилари, Исломшунослик факултети декани Жаҳонгир Тохиров, “Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” кафедраси доценти Анвар Худоёров, “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси доценти Дурбек Раҳимжонов, Ахборот-ресурс маркази ходимлари ҳамда талабалар иштирок этди.
Рисола зиёрат тушунчаси ва унинг моҳияти, ислом динида зиёрат қилишга муносабат ва унинг одоблари, зиёрат амалининг инсон шахсий қадриятларига ижобий таъсири ва Ўзбекистондаги машҳур зиёратгоҳлар фаолиятига бағишланган. Унда саёҳатнинг, хусусан, зиёрат амалининг бугунги кундаги аҳамияти ҳам кўрсатиб ўтилган.
Тақдимотга йиғилганлар мазкур рисола зиёрат туризмининг инсон руҳиятига ижобий таъсири, зиёратнинг мазмун-моҳияти ва унинг одобларини баён қилишини таъкидлаб, муаллифнинг келгусидаги илмий-тадқиқот ишларига муваффақият тилашди.
Тадбир якунида “Зиёрат туризми: руҳий қувват ва маънавий озуқа” китоби муаллиф томонидан Академия Ахборот-ресурс марказига тақдим этилди.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот хизмати