Кр-индекси бўйича 4 балли магнит бўрони кучли ҳисобланади. Физика-математика фанлари доктори, Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Космик об-ҳаво лабораториясининг етакчи илмий ходими Тамара Бреуснинг айтишича, магнит бўронлари фаоллигининг ошиши юрак-қон томир тизимида бузилишларни келтириб чиқариши мумкин. Олдин бундай муаммоларга дуч келган одамлар учун бу янада салбий таъсир кўрсатади.

Шундай қилиб, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, магнит бўронлари пайтида ҳар йили қўшимча 11 000 юрак хуружи ва 7 000 инсульт қайд этилади.

“Магнит бўронлари юрак уриш тезлигига ҳам таъсир қилади. Агар у бузилса тахикардия, брадикардия, аритмия пайдо бўлади”, дея қўшимча қилди эксперт.

Таъсир механизми қуйидагича: магнит майдон таъсирида эритроцитлар – қизил қон таначалари бир-бирига ёпишиши мумкин, қон қуюқлаша бошлайди ва қон ивиши бошланади, қон томирлари тораяди. Бу қон босимининг ошишига олиб келади, деб хабар беради rg.ru.