Маҳалланинг обод бўлиши, фуқароларнинг фаровон яшашида уларнинг алоҳида ўрни бор. Ўз ишига масъулият ва ташаббускорлик билан ёндашаётган бир гуруҳ маҳалла фаоллари туман ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг эсдалик совғалари билан тақдирланди, дея хабар берилади туман ҳокимлигининг телеграм саҳифасида.

— Қилган меҳнатингни роҳатини кўриш, раҳмат эшитиш кишига завқ бағишлайди, — дейди “Қораариқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Парда Бозоров. — Кўпнинг кучи, маслаҳати билан ҳамжиҳатликда иш олиб бораётганимиз ривожланиш, тараққиёт сари ундамоқда. Албатта олдимизда турган вазифалар кўлами кенг. Бугунги эътибор янги ташаббус, ғоя ва мақсадлар сари даъват этди.