Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2022 йил 14 февралдаги қарорига асосан, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Хоразм вилоят бўлими, бўлим ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағлар ҳисобидан ушбу хонадон соҳибаси Озода Давлетовага ёрдам кўрсатди. Унинг пластик картасига 25 миллион сўм миқдорда моддий ёрдам пулини ўтказиб берди.

Бу каби ёрдам, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Хоразм вилоят бўлими, бўлим ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан мунтазам амалга оширилиб, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор ва сурункали касаллиги мавжуд, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда. Бу эса уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.

Маҳалла хайрия жамоат фонди

Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати