Жумладан, куни кеча Олмазор тумани Чимбой маҳалласида ҳам кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Мазкур маҳалладаги ободонлаштириш ишларига жами 15 та техника воситалари ҳамда қарийб 200 га яқин ишчи ходимлар жалб этилди.

“Aброр Хидоятов» кўчасидаги 4 та тураржой биноларининг атрофлари обод қилиниб, ноқонуний ўрама ва қурилмалар бузилди. Маҳалла кўчалари чиқиндилардан тозаланиб, чиройли ҳолатга келтирилди. Ҳудуддаги нотекис йўллар текисланди ва кўп қаватли уйлар йўлаклари бўялмоқда.

Ушбу маҳаллада бўлиб ўтаётган ободонлаштириш ишларини назорат қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг бош вазири A. Орипов, ДСҚ Департаменти директори О. Жўраев, ДСБ бошлиғи Н. Турсунов ҳамда туман ҳокими A. Муллажоновлар иш жараёни кечаётган ҳудудга ташриф буюришди.

Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратиш мақсадида маҳаллаларда бу каби ободлик ишларини такомиллаштириш ва эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқаришга йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда, дея хабар беради Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.