Учрашув институтнинг хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида онлайн тарзда ўтказилди. Семинарда Италия ҳуқуқий тизими ва суд ҳуқуқ амалиёти билан танишиш, уларда тузилаётган никоҳ шартномаларининг мазмуни ва амалиёти, никоҳдан ажралиш тартиби ва судгача ажрим масалаларини ҳал қилиш, ажрашиш пайтида эр ва хотиннинг мулкий низоларни ҳал этиш тартиби билан танишиш, миллий ҳуқуқий тизимни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда давлатлар ўртасидаги тажриба алмашилди.

– Институт олимлари томонидан олиб борилаётган тадқиқотларни кузатиб боришга ҳаракат қиламан. Сўнгги пайтларда, оилавий масалалар, айниқса, низоли вазиятларга тушиб қолган ва ундан асосан жабр кўрган фарзандларга кўмак бериш, тазйиқ ва зўравонликка учраётган аёлларга психологик ва юридик жиҳатдан маслаҳатлар беришда, сизлардан кўп тажрибаларни ўрганяпмиз”, – деди никоҳгача ва никоҳ мобайнидаги масалалар бўйича мутахассислар уюшмаси юристи Симона Лаколла.