Мазкур ўрганишлар жараёнида ҳар бир маҳаллада “Истеъмолчи дафтари” шакллантирилмоқда, деб хабар беряпти федерация ахборот хизмати.

Ишчи гуруҳ аъзолари маҳаллаларда истиқомат қилувчи кексалар, боқувчисини йўқотганлар, ногиронлиги бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шунингдек, маҳаллалардаги кўчалар, ариқлар, йўлларнинг ҳолати, ичимлик сув, электр энергияси ва газ билан таъминланганлик даражаси ҳамда ҳудудда фаолият юрутувчи жамоат транспорти қатнови ўрганилмоқда. Аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Жумладан, Термиз туманининг “Бунёдкор” маҳалласида олиб борилган ўрганишлар жараёнида ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ҳамда газ таъминоти ташкилотлари билан аҳоли (истеъмолчи) ўртасида электр ва газ таъминоти шартномалари умуман тузилмагани аниқланди. Бу эса мазкур йўналишда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини йиллар давомида билмай келишига сабаб бўлган.

Бугунги кунда “Бунёдкор” МФЙда 489 та хонадонда 2431 нафар фуқаро истиқомат қилади.

Ишчи гуруҳ тўрт кун давомида “Бунёдкор” маҳалласидаги ҳар бир хонадонга бирма-бир кириб, уларнинг яшаш шароити ҳамда мавжуд муаммолари билан шахсан танишди.

Ишчи гуруҳ аралашуви билан маҳалладаги 489 та хонадон ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ҳамда газ таъминоти ташкилотлари ўртасида электр ва газ таъминоти шартномалари тузилишига эришилди.

Маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 15 та оилага, уларнинг талаб-истагидан келиб чиқиб, яшаш шароитини яхшилаш ҳамда даромад топиш манбаини яратиш мақсадида тикув машиналари, пайвандлаш ва қадоқлаш ускуналари, хонаки паррандалари беғараз тақдим этилди.

Энди мазкур оилалар билан федерация ишчи гуруҳи вакиллари тизимли ишлаб, уларни ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар сафидан чиқаришни мақсад қилган.

Шунингдек, маҳалладаги 120 та хонадонга ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ҳамкорликда электр ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди. Янги қурилган хонадонларга электр симлари тортиб берилди.

Ишчи гуруҳ фаолияти давом этмоқда.