Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.A.” МЧЖ томонидан Ангрен шаҳридаги 2 та кўчага ичимлик сув тармоқларининг реконструкцияси жараёнида ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 579,6 млн. сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамиятнинг собиқ раҳбари Р.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.