Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

  • ёшлар муаммолари билан индивидуал ва манзилли ишлаш орқали ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини ошириш;
  • ёшларнинг касбий қизиқишларини барвақт аниқлаш орқали меҳнат бозорига рақобатбардош кадр сифатида кириб боришини таъминлаш.

Фармонга кўра, қуйидагилар маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

  • ёшларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, жамият учун фойдали лойиҳаларни маҳалла даражасида амалга ошириш;
  • ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш, “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;
  • меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини кучайтириш орқали бандлигига кўмаклашиш;
  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатиладиган ёрдамнинг ижтимоий ҳамкорлик тамойилига асосланишини таъминлаш.

Ушбу асосий вазифаларга боғлиқ бўлмаган бошқа вазифа ва топшириқларни ёшлар етакчилари зиммасига юклаш тақиқланади.