Бу ҳақда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселтекор йиғилишида маълум қилинди.
Эндиликда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига қайси маҳалла ёки қишлоқ киришини маҳаллий Кенгашлар белгилайди.
Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари зарур маблағлар ва амалга ошириши лозим бўлган ишларни аниқ ҳисоб-китоб қилиб, маҳалла раиси билан бирга, ҳудудий кенгашларда ҳимоя қилади.
Маҳаллий кенгашлар ҳар бир маҳалла кесимида ижтимоий соҳа, ичимлик суви, йўл-транспорт ва инфратузилма объектлари “манзилли дастури”ни тасдиқлайди.
Бунда дастурлар доирасида маҳалла раислари ва аҳолининг “ижтимоий ҳамкорлиги”ни ҳам назарда тутиш зарур. Яъни, давлат янги йўл қуриб берса, унинг атрофига дарахт экиш, қазиб берилган ариқ ва зовурларни кейинчалик тозалаш, қурилган биноларнинг бутун сақланишини таъминлаш бўйича маҳалла аҳолиси ўзига мажбурият олади.
Эндиликда сектор раҳбарлари белгиланган чора-тадбирлар ижросини юзасидан ҳар ойда маҳаллий Кенгашларда ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига ҳисобот бериб боради.