Дубай шаҳридаги “Dubai Textile City” мажмуасида тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда бизнес вакиллари иштирокида “Ўзбекистон-БАА” бизнес форуми В2В бўлиб форматида бўлиб ўтди.
Ушбу бизнес форумда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги Самарқанд вилоятида жойлашган “Kumush Tola” МЧЖ раҳбари Марям Ниязова ҳамда Тошкент вилоятида жойлашган “Tashkent silk pro” МЧЖ раҳбари Бахтиёр Шаҳоббидиновлар ўз корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлари билан иштирок этишди.
Бу форматдаги учрашувлар натижасида йирик бизнес вакиллари ўртасида маҳсулот намуналари алмашинилиб, келгусида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.