Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, Тошкент кимё технология институтида жорий йил 1 сентябрга қадар Германия ва Россиянинг нуфузли университетлари билан бирга, 5 та янги йўналишда ўқитиш ташкил этилади.

14 та олийгоҳ ректорлари вилоятлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, аниқ йўналиш ва саноат тармоқлари учун хорижий олийгоҳлар билан бирга, муҳандис ва технологлар тайёрлашни йўлга қўяди.

Уч ой муддатда маҳаллий саноат учун ишчи касблар бўйича йилига камида 10 минг нафар мутахассислар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.