Барча йўловчилар автовокзал ва автостанциялар ҳудудига киришдан олдин тана ҳарорати ўлчанади.

Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлмаган йўловчилар дезинфектор ёрдамида зарарсизлантирилади. Барча йўловчилар автовокзал ва автостанциялар ҳудудига ҳамда автобус транспортларига бир марталик ҳимоя ниқобларида киритилади. 

Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлган йўловчиларга автовокзал ва автостанция хизматларидан фойдаланишига рухсат берилмайди. 

Йўловчилар автовокзал ва автостанцияларида ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт.

Автовокзал ва автостанциялар ҳудудларида йўловчиларнинг (уч тадан ортиқ) тўпланишлари қатиъян тақиқланади (оила аъзолари бундан мустасно).

Автовокзал ва автостанцияларида умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо шоҳобчаларининг фаолият юритишлари таъқиқланади. (карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, озиқ-овқат дўкони ва дорихоналар фаолияти бундан мустасно)