Унда маҳбус А.Э.га нисбатан ички ишлар ходимлари томонидан қийноқлар қўлланилгани оқибатида гумонланувчининг учта қовурғаси сингани ва тана қисмида жароҳат излари мавжудлиги айтилган.

Ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида, Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Ҳусанов 23 отябрь кунининг ўзида Самарқанд вилоятидаги 7-сон Тергов ҳибсхонасига бориб, маҳбус А.Э. билан ҳоли тарзда учрашди, дея хабар қилади Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати.

"Суҳбат давомида маҳбус А.Э. хабарда кўрсатилган ҳолатларни тасдиқлаб, унга нисбатан тан жароҳати етказилганлигини маълум қилди ва ҳолат ўрганилиб, тегишли ходимларга нисбатан қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам сўраб Омбудсман номига мурожаат қилди.

Ўрганиш давомида маҳбуснинг тиббий ҳолатига оид маълумотлар ҳам олинди. Маҳбус А.Э.нинг мурожаати ва юқорида қайд этилган хабарлар юзасидан текширув ҳар томонлама, тўлиқ ва қонуний ўтказилишини бўйича Омбудсман номидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилинди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан жамоатчиликка батафсил маълумот тақдим этилиши маълум қилинади, дейилади хабарда.