E100–E199 – бўёқлар;

E200–E299 – консервантлар;

E300–E391 – оксидланишга қарши ва кислоталикни меъёрловчи моддалар;

E400–E481 – стабилизаторлар, эмульгаторлар ва қуюқлаштирувчи моддалар;

E500–E585 – бошқа турдаги қўшимчалар;

E600–E699 –таъм ва ҳидни кучайтирувчи моддалар;

E700–E899 – янги турдаги моддалар

Мамлакатимизда озиқ-овқат  маҳсулотлари  ишлаб чиқаришда болалар ва ўсмирлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи консервантлар  -  Е242 (Dimethyldicarbonat), Е237 (Sodium formate), Е238 (Calcium formate)ни  қўллаш  тақиқланган.  

* Кодекс Aлиментариус (лот.  Codex Alimentarius  - Озиқ-овқат кодекси) - ФAО ва  ЖССТнинг Озиқ-овқат стандартлари ва қоидаларини амалга ошириш бўйича Халқаро комиссияси томонидан қабул қилинган халқаро озиқ-овқат стандартлари тўплами ҳисобланади. Кодекс стандартлари асосий озиқ-овқат маҳсулотлари - қайта ишланган ва ярим тайёр, шунингдек қайта ишланмаган маҳсулотларни қамраб олади.