Лойиҳа билан тендер ўтказиш орқали Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни тўплаш, саралаш, олиб чиқиш ва қайта ишлаш вазифаларини ДХШ асосида инвесторга ўтказиш белгиланмоқда. Унинг асосий шартлари:
ДХШ тўғрисидаги битим 30 йилга тузилади;
махсус техникаларни, бино-иншоотлари, чиқинди йиғиш майдонлари, чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ва Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган янги маиший чиқинди полигонини барча мол-мулклари билан бирга хусусий шерикка вақтинчалик фойдаланишга бериш;
инвестор томонидан 2025-2051 йилларда Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш ишларини ташкил этишга камида 3 трлн. сўм маблағ йўналтириш;
Тошкент шаҳрида ҳосил бўлаётган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини амалдаги 8 фоиздан камида 60 фоизга етказиш;
2023 йилдан бошлаб барча туманларда чиқиндиларни босқичма босқич “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган”, “органик”, “хавфли маиший чиқиндилар” ва бошқа тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш тизимини жорий этиш.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.