“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан барча истеъмолчиларга бир маромда суюлтирилган газ етказиб бериш тизими йўлга қўйилган бўлиб, йил бошидан  бери аҳолига 38 минг 840 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

 — Ёз кунларида кунига ўрта ҳисобда 30–40 дона газ баллонидан оғир қолдиқларни тўксак, куз-қиш мавсумида бу рақам 95 тагача етади, — дейди “Узун” газ тўлдириш шохобчасининг оғир қолдиқ тўкувчи чилангари Сайфиддинов Баҳром Икромиддин ўғли — Оғир қолдиқни тўкишда ҳар бир тўкилаётган маиший газ баллони аввал тарозидан ўтказилади, оғир қолдиқдан бўшатилгач, яна тортилиб, сўнгра махсус китобга қайд этиб борилади.

Ўтган йил давомида “Денов” газ тўлдириш иншоотида 21 минг 538 дона маиший газ баллонларидан 12,552 тонна оғир қолдиқ тўкиб олинган бўлиб,  13,980 тонна утилизация қилинган.  “Жарқўрғон” газ тўлдириш шохобчасида 2023 йилнинг 6 ойи давомида 6 минг 598 дона баллондан 6,642 тонна оғир қолдиқ тўкилганини кўрсатмоқда. “Музработ” ГТШда эса ўтган йил давомида 420 мингга яқин маиший газ баллонга суюлтирилган газ тўлдирилди. Шундан 16 минг 805 донасида оғир қолдиқлар борлиги аниқланган. Тўкилган қолдиқ миқдори 10, 941 тоннани ташкил этиб,  12,180 тонна утилизация қилишга эришилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали “Денов-Хайрабод” ҳамда “Қумқўрғон-Оқжар” газ тўлдириш станциялари хизматидан фойдаланади ва у ерда ҳам ҳар бир маиший газ баллондан оғир қолдиқ тўкилиши назоратга олинган. Жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоят бўйича 47 минг 442 тадан ортиқ маиший газ баллонлардан оғир қолдиқ тўкиб олинган.

Таъкидлаш жоизки, суюлтирилган газ баллонида ҳосил бўлувчи оғир қолдиқни ўзбошимчалик билан тўкиш мумкин эмас, уни тўкиб олувчи махсус жойлар ва ускуналар бор.