Тадбирда МИБ органлари фаолияти таҳлили, соҳадаги янгиликлар ва тизимга ахборот-коммуникация технологияларининг татбиқ этилиши юзасидан маълумот берилмоқда.
Бюро ташкил топганидан буён ижро ишини юритиш соҳасида 77 трлн. сўмдан ортиқ ундирувлар амалга оширилди. Шундан давлат фойдасига 32 трлн.сўмга яқин маблағлар ундирилди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида жами ундирув 21,7 трлн. сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,4 трлн.сўм (92%) ошганлиги кўрсатмоқда.
Бюро масъул ходимларининг идоравий ахборот тизимларини интеграция қилишдаги тизимли олиб борилган фаолияти натижасида муаммоли бўлган қидирув соҳасида 4555 нафар шахс, 3073 та автотранспорт воситалари топилиб, қарздорлардан 16 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликлар ундирилган.