2020 йилда қурилиш объектида мажбурлаб ишлатилади. Мажбурий меҳнатдан қочиш мақсадида қурилиш объекти атрофидаги ўрмонзорга яширинишга мажбур бўлади. Ўрмонзорда адашиб, бир неча кун совуқда қолиб кетиши натижасида икки оёғидан ажралади.

Агентликнинг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси, мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида фуқарога бирламчи тиббий ёрдам олиши учун кўмаклашилди, «Ватанга қайтиш гувоҳномаси» расмийлаштириб берилди. Ҳомийларнинг молиявий кўмагида 6 июнда Санкт - Петербург - Самарқанд авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятидан яна икки нафар ватандошимиз пандемия шароитида иш тополмай, пульсиз қийин аҳволда қолган.

Ушбу фуқаролар Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Санкт-Петербургдан Самарқандга олиб келинди, деб хабар берди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.