Фарғона вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида ҳоким ўринбосари Алибек Турсунов, АҚШ Меҳнат вазирлиги Халқаро меҳнат масалалари бошқармасининг Одам савдоси, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати масалалари бўлими вакиллари Маргарет Жунгк, Сара Соломон ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Сара Бэккерни қабул қилди.
Ташрифдан мақсад одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида мамлакатимизда, шу жумладан, вилоятимизда амалга оширилган кенг кўламли ишларнинг натижалари билан танишиш, маҳаллий пиллачилик корхоналари вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказишдан иборат.
Мулоқот чоғида ипакчилик тармоғида мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатидан бундан бир неча йиллар аввал воз кечилгани, бугунги кунда ушбу секторда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан умуман фойдаланилмаётгани тушунтириб ўтилди. Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масаласида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида ҳам фикр алмашилди.
АҚШлик мутахассислар саволлари асосида вилоятда пиллачилик бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу соҳадаги кластерлар фаолияти, доимий ва мавсумий ишчи-ходимлар бандлигини таъъминлаш борасида иш тажрибалар ҳақида маълумотлар тақдим қилинди.
Меҳмонлар Марғилон шаҳридаги “Нурли тонг силк” МЧЖ, “Водий маржони” ХК ҳамда “Ҳунармандлар маркази” иш фаолияти, ишч-хизматчиларга яратиб берилган шароитва имкониятлар билан танишди.
Расулжон Камолов,
“Янги Ўзбекистон” мухбири.